BIOS – бу асосий киритиш-чиқариш тизими. Компютерни ёққандан сўнг дарҳол фаоллашадиган дастур. Асосий вазифа – барча яхлитловчи компонентларни текшириб, сўнгра уни операцион тизимга узатиш. Бу она платада сақланадиган микродастурли тизим ҳисобланади ва дастурий таъминотга тегишли. Процессор ва монитор ишга тушганда қора экран тарзида пайдо бўлади. Унинг ёрдамида сиз операцион тизимни (OS) янгилашингиз, қайта ишга туширишингиз ёки тиклашингиз мумкин. Шунга қарамай, дастур юклаш манбасини кўрсатади: қаттиқ диск, USB флеш-диск ёки CD/DVD драйвери. Тизимга асосан флеш қурилмани мажбурий ўрнатиш ёки ўрнатилган менюни ишга тушириш учун кирилади.
Таъкидласж жоизки, ноутбукларнинг Lenovo, Asus, Acer, Samsung, Hp ва бошқа шу каби замонавий моделларида UEFI замонавий версияси ўрнатилган, лекин унинг бажарадиган вазифаси BIOS ники билан бир хил. Шуни эътиборга олиш керакки, тажрибасиз фойдаланувчилар дастурий таъминот (ДТ) созламаларини ўзгартирмаганлари маъқул, акс ҳолда тизимда хатоликлар юз бериши оқибатида уни қайта тиклаш учун анчагина маблағ сарфлашга тўғри келади. Нима бўлганда ҳам, мазкур мақолада сизга BIOS тизимига қандай қилиб хавфсиз кириш ҳақида сўз юритамиз.
Дастурга кириш
Ноутбукингиз версиясидан қатъи назар, кириш “қайноқ” клавишлар ёрдамида амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчи фирмага қараб уларнинг комбинацияси бир-биридан фарқланиши мумкин. Шу сабабдан ноутбукингиздаги BIOS ни ишга туширадиган “қайноқ” клавишларни эслаб қолиш ўринли бўлади. Баъзи клавишлар йиғиндиси бир қатор вазифаларни, бошқалари эса фақат битта функцияни бажаради.
Асосий тезкор клавишлар қуйидагилардир:
- F1 – асосан Lenovo да фойдаланилади;
- F2 – у дастурни ишга туширишга жавобгар ва компютернинг кўплаб моделларида ишлайди;
- F10 – Dell ва Hp ноутбуклари учун мўлжалланган;
- ESC – бу “қайноқ” клавиш асосан Toshiba ноутбукларида ишлатилади.
Ишга тушириш қоидалари
Ноутбукни ёқиш жараёнида экранда BIOS га киришга имкон берувчи “қайноқ” клавишлар рўйхати пайдо бўлади;
Фақат компютер ёқилганидан ёки қайта ишга туширилганидан сўнг BIOS га кириш мумкин. Агар лаҳзани ўтказиб юборган бўлсангиз, қайтадан ишга тушириш керак бўлади;
Керакли лаҳзани ўтказиб юбормаслик учун ноутбук ёнгани заҳоти дарҳол “қайноқ” клавишларни босинг.
Компютерларнинг эски моделлари юкланиш учун кўпроқ вақт талаб қилади. Дастлаб ишлаб чиқарувчи компания логотипи пайдо бўлади, сўнг юкланиш жараёни бошланади. Нима бўлган тақдирда ҳам, муҳими – BIOS га кириш вақтини қўлдан бой бермаслик.

Сахифани кўриш статистикаси:
- бу ой (Сентябр 2025) - 2;
- ўтган ой (Август 2025) - 6;
- оxирги 3 ой (Июн 2025 - Август 2025) - 14;
- оxирги йил (Сентябр 2024 - Август 2025) - 152;