Июл 07, 2020 Кўришлар 1174

Роутерни қандай қилиб тўғри созлаш керак: содда қўлланма

Роутер қандай ёқилади? Бу савол Яндех қидирув тизимида 70000 мартадан кўп берилган. Келинг, ушбу мақолада роутерни Интернетга мустақил улаш бўйича 5 та маслаҳатни кўриб чиқамиз.

ТП-Линк роутерлари тармоққа уланиш учун оммабоп қурилма ҳисобланади. Девайс номининг ўзи “бурама жуфт” ва “боғланиш” маъносини англатувчи “Twisted pair ” жумласидан олинган. Ҳақиқатдан ҳам, роутердаги “шохчалар” интернетни исталган бино ичида тута олади. Қурилма 2009-йилда жаҳон бозорига мустаҳкам кириб борди ҳамда ҳозиргача уй ва офислар учун улкан радиусга эга тезкор ва кучли моделлар яратилмоқда.

Демак, қандай қилиб wi-fi роутерни 5 дақиқада улаш мумкин?

Барча роутерларни созлаш бир хил (шу жумладан tp-link uzonline ни ҳам), фақат моделларда кичик фарқ бор. 

Биринчидан, қувватланиш адаптерини ўзини ёқинг ва уни электр розеткасига уланг. Роутернинг ўчириш-ёқиш тугмаси ёқилганлигини текширинг. Агар у фаоллаштирилган бўлса, яшил ёки сариқ рангли индикаторлар ёнади. Энди навбат Интернетни ёқиш ва уни шахсий компютерга улашга.

Интернет провайдер кабелини “WAN” деб ёзилган портга уланг. Агар сизнинг моделингизда бундай ёзув бўлмаса, демак порт бошқалардан ранги билан фарқ қилади. Энди, тўплам ичидаги тармоқ кабели ёрдамида компютерингизга уланг. Шахсий компютер процессорида тармоқ картаси “уйчаси” мавжуд, кабелни шу ерга уланг, қурилманинг ўзини эса Lank port га.

Кейин браузерингиз қаторига роутер моделини киритинг - 192.168.1.1 ёки 192.168.0.1. Ажабланишга ҳожат йўқ, логин ва паролни роутер қутисидан топишингиз мумкин. Мабодо сайт очилмай қолса, қурилмангизнинг завод созламаларини қайта ўрнатиш керак бўлади. Бунинг учун “RST-VPS” тугмасини 10 сония босиб туриб, кейин қўйиб юбориш лозим. Роутер қайта юкланади, созламаларнинг ўзи эса барча маълумотлардан тозаланади. Энди эса очиладиган сайтда фойдаланувчи ойнаси пайдо бўлади, у ерга роутернинг логин ва паролини киритиш зарур. Кейин “Қўшимча созламалар” бўлимига кириб, чапдан “Асосий созламалар” бандидан “WАН Интернет созламалари” менюсини танланг. “Провайдер тармоғига уланиш протоколи” майдонида “IP-манзилни автоматик ёқиш” ни устига босинг. Тармоқда роутерни тасдиқлаш учун “Mac-манзил” га босинг. Агар у қабул қилинса, номи созламаларда автоматик кўринади, агар ўхшамаса, қўлда киритишни танланг. Тушунмовчилик юзага келган тақдирда қурилманинг хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилинг. Пастга силжиб керакли қийматларни кетма-кет белгилаб, “Роутерни сақлаш ва қайта юклаш” тугмасини босинг.

Интернетга автоматик улангандан сўнг, авторизация формасига логин ва паролни киритинг ва “wi-fi нинг қўшимча созламалари”га киринг. Экраннинг чап томонидаги “Wi-fi тармоғи” тугмасини босинг, ушбу саҳифада wi-fi учун бошқа ном ёзишингиз мумкин. Созлашнинг мазкур босқичида тармоққа уланишни ҳимоясиз қолдирманг. Бунинг учун ўша ойнадаги “Wи-фи тармоғи ҳимоя алгоритми” майдонига босинг. Таклиф этилган вариантлардан “WPA2” ҳимоялаш даражасини танлаш мақсадга мувофиқ. Сал пастроқда “WPA2 шифрлаш тури” қийматидаги “АES”га босинг. Бу роутерга уланишнинг оммабоп ва такомиллаштирилган версияси ҳисобланади ва у тезкор маълумотлар алмашинувини таъминлайди. Яна пастроққа тушиб, “Wi-fi тармоғининг хавфсизлик калити” майдонига 8 тадан 63тагача белги (рақамлар ва лотин ҳарфлари)дан иборат паролни киритиб, “Қабул қилиш” тугмасини босинг. Барча ҳаракат ва ўзгартиришларингиз қабул қилиниши учун қурилмани қайта ишга туширинг. Шу билан тамом. Сиз роутерингизни интернетга муваффақиятли уладингиз!


Кўришлар 1174

Сахифани кўриш статистикаси:

  • бу ой (Феврал 2025) - 5;
  • ўтган ой (Январ 2025) - 40;
  • оxирги 3 ой (Ноябр 2024 - Январ 2025) - 95;
  • оxирги йил (Феврал 2024 - Январ 2025) - 358;

Шарҳлар

Админ
Отлично!
Июл 07 Админ

Мақолалар ва шарҳлар Барча мақолалар

Оформление микрозаймов онлайн может быть безопасным, если следовать ряду простых ...
В современном мире, где время ценится на вес золота, а ...
Установка системы видеонаблюдения на территории — важный шаг в обеспечении ...
В современных условиях насыщенного информационного пространства, где потребители ежедневно сталкиваются ...