Апрел 11, 2023 Кўришлар 2846

Beeline дан тавсиялар: Интернетдан тўғри фойдаланинг!

Биз сиз ҳақингизда қайғурамиз, шу сабаб смартфон фойдаланувчиларига машҳур Андроид ОС мисолида баъзи қисқа қоидаларни ёритиб ўтишга қарор қилдик, уларга риоя қилган ҳолда Сиз ҳар доим интернет трафик учун сарфлайдиган харажатларингизни мувофиқлаштириш ҳамда балансингизни назорат қилишингиз мумкин бўлади.

- Андроид нима?

Андроид – турли мобил қурилмаларда фойдаланиладиган портатив операцион тизим. Ҳозирги даврда ишлаб чиқарилаётган кўпчилик смартфон ва планшетли компютерларда Андроид операцион тизими ўрнатилган.

- Мобил телефонимда интернет тезлиги жуда паст. Нима қилишим керак?

Дастлаб сизнинг телефонингиз 3G(WCDMA) тармоғини қўллаб-қувватлашига ишонч ҳосил қилиш керак, агар қўллаб-қувватласа, у ҳолда бу режим ёқилганлигини текшириш лозим бўлади. Агар сиз фақат 2G (EDGE) тармоғини қўллаб-қувватловчи телефондан фойдаланган ҳолда интернет билан юқори тезликда ҳамда қулай ишлашни хоҳласангиз, унда Сизга офисларимизда таклиф этиладиган смартфонлардан бирини харид қилишни тавсия этамиз: Beeline телефонлари

Мобил телефонимда интернетни қандай созласам бўлади?

1. Аввало, автосозламаларни ишга туширишни маслаҳат берамиз.

Интернет ва MMS ни созлаш учун 8000 рақамига 1 ни смс хабар қилиб юборинг.

Интернетни созлаш учун 8000 рақамига 2 ни смс хабар қилиб юборинг.

MMS ни созлаш учун 8000 рақамига 3 ни смс хабар қилиб юборинг.

Телефонингизга созламалар билан боғлиқ хабарнома келади, уни сақлаб қўйишингиз керак. Шундан сўнг Сиз мобил интернет ва MMS-хабарномалардан фойдаланишни бошлашингиз мумкин.

8000 рақамига хабар жўнатиш бепул.

2. Агар автоматик созлаш ёрдам бермаган бўлса, у ҳолда қўлда созлашни маслаҳат берамиз. Бу сиз ўйлаганчалик бир қарашда қийин иш эмас!

Созламалар – Симсиз тармоқлар – Мобил тармоқ бўлимига кирамиз. Сўнгра Уланиш нуқталари (APN) пунктини танлаймиз. Меню – Янги уланиш нуқтаси тугмасини босамиз. Шу ерга уланиш нуқтаси маълумотларини киритамиз:  

Ном – Беелине

APN (уланиш нуқтаси): internet.beeline.uz

Фойдаланувчи исми: beeline

Парол: beeline

Ҳаққонийликни текшириш тури (Аутентификация): йўқ

Уланиш нуқтаси тури: default

Меню – Сақлаш

Созлаш ишларини якунлагач, созламаларда мобил маълумотларни тармоққа узатиш ёқилганига ишонч ҳосил қилинг. Агар интернет ишламаса, телефонни ўчириб ёқиб кўринг.

3. Агар қандайдир сабабга кўра созлашни амалга ошира олмасангиз, сизга 0611 рақами орқали мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

-Агар интернетда ўтирмасам, нега интернет трафиким сарфланади?

Қуйида биз сизни Андроид смартфонларининг фойдаланилиши интернет талаб қиладиган асосий иловалари билан таништириб ўтамиз.

Овозли қидирув – Google да овозли қидирув тизимидан фойдаланган ҳолда маълумот излаш имконияти.

Google Market (Google Play) –  телефон функцияларини кенгайтиришга хизмат қиладиган ўйин ҳамда иловалар юклаб олинадиган дўкон.

Google Mail – электрон почтани бошқариш имконини беради (ёзиш, ўқиш, ўчириш, @gmail.com аккаунтингиз электрон хабарлар юбориш).

Карты (Maps) - Google Maps™ иловаси сизга кўча, шаҳар ва мамлакатларнинг интерактив хариталарини топиш, шунингдек, маршрут йўналишларини билиб олиш имконини беради.

YouTube – YouTube да видео кўриш ва жўнатиш имконини берувчи илова.

Интернет орқали исталган маълумот алмашинуви пуллик ҳисобланади, ва шунинг учун, биринчи навбатда Андроид билан ишлаганда трафик нимага сарфланаётганини билиб олиш зарур.

1. Интернетдан маълумот қабул қилувчи виджетларни янгилаш. Иш столига кўп виджетларни ўрнатиш (об-ҳаво, маданий тадбирлар жадвали, янгиликлар лентаси ва ҳ.к.) аксар ҳолатларда трафик сарфига, шунингдек, виджетларнинг автоматик янгиланиб туришига олиб келади. Шу сабабли иш столидан кераксиз виджетларни олиб ташлаган мақсадга мувофиқ.

2. Иловаларнинг автоматик янгиланиши – бу Android Market орқали юкланган дастурларнинг автоматик тарзда ўз-ўзини янгилаб туришидир.  Агар сиз мазкур функционални ўчиришни истасангиз, буни қилиш жуда осон – Google Market да “Меню” тугмасини босинг ва “Auto-update app” ўчирилганини текширинг. “Auto-update app” ни ўчираётган вақтда ўрнатилган иловаларнинг ўз-ўзидан янгиланиши учун сизнинг рухсат сўрашига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

3. Андроид операцион тизими янгиланишлари. Бу ерда ҳам сиз янгиланиш юкланиши  учун мажбурий рухсатни ёқишингиз ёки янгиланишни бутунлай ўчириб қўйишингиз мумкин (тавсия этилмайди). Бу қуйидагича амалга оширилади: Созламалар - Телефон ҳақида - Тизим дастурий таъминоти янгиланишлари пунктидан "Юклаб олишдан аввал сўраш" ни танлаш. Шунда сиз ҳар сафар иловани янгилаш тўғрисида билдиришнома оласиз ва фақат ўзингизга керакли вақтдагина юклаб олишингиз мумкин бўлади.

4. Маълумотларни синхронлаштириш – маълумотларни турли веб-серверлар билан  синхронлаштириш, шунингдек, маълумотларни захира нусхаларини яратиш ва уларни тиклаш имконини беради.  Интернет-трафикни ҳисобга олишда Автоматик синхронизацияни ўчириб қўйишни тавсия қиламиз (Созламалар → Ҳисобга олиш қайдлари ва синхронизация, Автоматик синхронлаш ўчирилганлигига ишонч ҳосил қилинг, белгини олиб ташланг) ва агар керак бўлса, маълумотларни қўлда синхронизация қилинг (Созламалар → Ҳисобга олиш қайдлари ва синхронизация. Ҳисоб қайдномасини танланг. Ҳозир синхронлаш пунктини танланг. Телефон танланган маълумотларни синхронлашни бошлайди).

5. Синхронизация – телефон контактларни, календар воқеаларини ва қайдларни белгиланган веб-сервер билан синхронлаштириш имконини беради. Синхронизация профилини созлаш:

1. Созламалар → Тармоқ → Синхронизация

2. Янги профил пунктини танланг ва профил параметрларини созланг.

6. Агар сизга керак бўлмаса, мобил интернетни бутунлай ўчириб қўйинг. Буни Созламалар – симсиз алоқа – мобил интернет (белгини олиб ташлаш).

- Интернетдан кўп фойдаланаман. Харажатларимни қисқартириш учун нима қилишим керак?

Агар сиз фаол интернет фойдаланувчиси бўлсангиз ва харажатларингизни мувофиқлаштиришни хоҳласангиз, сизга интернет-пакетлардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

-Мен Одноклассники/Facebook/Вконтакте ва бошқа ижтимоий тармоқларга тез-тез кириб тураман. Харажатларимни мувофиқлаштириш учун менга қандай тариф ёки хизматни тавсия этасиз? 

Сизга “Ҳамма тармоқда!” хизматидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Андроид операцион тизими интернет ресурсларидан фойдаланганда тўлақонли ишлайди. Шу сабабли, интернетни бутунлай ёки узоқ вақт давомида ўчириб қўйсангиз, смартфонингизнинг тўғри ва мукаммал ишлашини таъминлайдиган ушбу тизимнинг кўплаб фойдали функцияларини  йўқотишингиз мумкин.

Шуни ёдда тутингки, интернетни ўчириш телефонда ўрнатилган иловаларнинг баъзи хизматларини тўхтатиб қўйиши мумкин.


Кўришлар 2846

Сахифани кўриш статистикаси:

  • бу ой (Октябр 2025) - 10;
  • ўтган ой (Сентябр 2025) - 19;
  • оxирги 3 ой (Июл 2025 - Сентябр 2025) - 62;
  • оxирги йил (Октябр 2024 - Сентябр 2025) - 399;

Шарҳлар

Админ
Отлично!
Март 28 Админ

Мақолалар ва шарҳлар Барча мақолалар

Теперь пользователи получают максимум технологий без переплат, что делает апгрейд ...
В статье разбираем, от чего зависит скорость зарядки смартфонов и ...
Узнайте, какие квесты в Ташкенте заинтересуют профессионалов в области IT ...
Разбираем структуру цены, скрытые расходы и реальные способы сэкономить при ...